Ўзбекистон

Нодавлат ташкилотларнинг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилади

Эндиликда нодавлат ташкилотларининг грант лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ТИВ хулосасини олиш тартиби бекор қилинади

Нодавлат ташкилотларнинг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилади

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Лойиҳа нодавлат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағи олиш ҳамда грант лойиҳаларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштиришни назарда тутади.

 

Шунингдек, лойиҳа қуйидаги талабларни бекор қилишни кўзда тутади:

 

  • нодавлат ташкилотларининг грант лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини олиш;
  • грант лойиҳасини амалга оширишга бириктирилган миллий ҳамкор томонидан лойиҳага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда унинг муддатини белгилаш юзасидан таклифлар ва тавсиялар бериш;
  • қиймати БҲМнинг 2 000 бараваригача бўлган грант лойиҳаси
  • «йўл харитаси»ни миллий ҳамкор билан биргаликда тасдиқлаш;
  • қиймати БҲМнинг 2 000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳаси «йўл харитаси»ни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
  • грант лойиҳаси «йўл харитаси» ижросига бағишланган йиғилишлар ўтказиш, грант лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорларни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
  • грант лойиҳаси «йўл харитаси» ижроси якуни бўйича умумлаштирилган маълумотни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Адлия вазирлиги томонидан миллий ҳамкордан «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича жорий ва якуний маълумотни сўраб олиш;
  • давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида имзоланадиган меморандумлар лойиҳаларини Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиш.
Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.