Ўзбекистон

Бекободнинг чегараолди қишлоқларида номаълум йиртқич пайдо бўлди

Маҳаллий аҳолининг айтишича, йиртқич қорамоллар ва итларга турли жароҳатлар етказиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Бекободнинг чегараолди қишлоқларида номаълум йиртқич пайдо бўлди

 

Бекободнинг Тожикистон билан чегара қишлоқларида номаълум йиртқич аҳолининг қорамолларига ҳужум қиляпти. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бир ойдан буён 8 тага яқин қорамолни бўғизлаб кетган. Шунингдек, қўриқчи итларни ҳам турли даражада жароҳатлаб, уларнинг ўлимига сабаб бўлган.

 

«Бир ойдан буён такрорланяпти. Ҳар 3-4 кунда бир келади. Молларга тонгга яқин ҳужум қиляпти. Шу кунгача 8 тача қорамолни бўғизлаб кетди. Бир-иккита тирик қолганлари ҳам бор. Аммо эгалари жароҳатланган қорамолларини ҳар қанча муолажа қилишмасин, тузалиб кетишига умид йўқлигини айтишяпти», – дейди тумандаги «Қушчи» маҳалласида жойлашган 26-мактаб хўжалик мудири Ойбек Абдураҳимов.

 

Унинг билдиришича, номаълум йиртқич асосан, қорамолларнинг елка қисмидан тишлаб жароҳат етказяпти. Ажабланарлиси, нобуд бўлган ҳайвоннинг жароҳатидан ерга қон оқмаяпти. Маҳаллий аҳолининг тахминича, йиртқич молларнинг қонини ичиб кетаётган бўлиши мумкин.

 

«15-20 нафар овчилар билан изига ҳам тушиб кўрдик. Тажрибали овчиларнинг айтишича, йиртқич итсимонлар оиласига мансуб, эҳтимол бўридир. Аммо шу кунгача унинг нималигини кўролмадик. Биз Тожикистон билан чегара ҳудудларга томон йиртқични қидириб кетганимизда Далварзин маҳалласига ҳужум қилибди, бир итни ўлдириб кетган.

 

Маҳаллий мутасадди ташкилотлар эътибор қаратишмаяпти. Ҳудудий экологларга мурожаат қилдик. Келишди, аммо улар ҳам тайинли гап айтишмади. Нобуд бўлган мол эгалари итлар еб қутуриш касаллигини юқтирмаслиги учун уларни кўмиб ташлашяпти», – дейди Ойбек Абдураҳимов.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Бекободнинг чегараолди қишлоқларида номаълум йиртқич пайдо бўлди | Zamon.uz