Жаҳон

Гиёҳванд йиртқичлар: Флорида штатидаги акулалар кокаинга қарам бўлган

Денгиз биологи тадқиқот ўтказди.

Гиёҳванд йиртқичлар: Флорида штатидаги акулалар кокаинга қарам бўлган

 

Флорида соҳилидаги акулалар контрабандачилар томонидан океанга ташланаётган кокаинга ўрганиб олишди, деб хабар берди New York Post.

 

Ҳар йили расмийлар томонидан катта миқдордаги гиёҳванд моддалар пляжларда ювилиб, океандан олиб чиқилади. Денгиз биологи Том Хёрд Флориданинг қирғоқ сувларида ювилган кокаинни акулалар истеъмол қиладими, деган саволга «Кокаин акулалари» номли янги телесериалида жавоб берди. Ушбу фильм келаси ҳафта Discovery каналида намойиш этилади.

 

Дастур доирасида Хёрд ва унинг ҳамкасби, Флорида университети экологи Трейси Фантана Флорида-Кис оролларида гиёҳвандликка чалинган акулалар устида бир қатор тажрибалар ўтказди.

 

Хёрд ва Фантана сув остига шўнғиб, баъзи акулалар жуда ғалати ҳаракат қилаётганини пайқашди. Одатда, одамлардан қочиб кетадиган болға бошли акула улар томон диагонал сузиб келаётганга ўхшарди. 60 фут чуқурликда улар тор майдон атрофида сузаётган ва ҳеч нарса йўқ жойга диққат билан тикилиб турган қум акуласини кузатди.

 

Кейинроқ улар кокаин солинган қопларга ўхшаган пакетларни сувга ташлаб, акулалар қандай реакцияга киришганини синаб кўришди.

 

Тажриба давомида улар қўғирчоқ оққушнинг ёнига сохта сумкалар қўйишди ва акулалар тўғридан-тўғри унинг ёнига бориб, тишлаганини кўриб ҳайрон қолишди. Битта акула ҳатто сунъий сумкани тишлаб олиб ҳам кетди.

 

Хёрд ва Фантана тажрибани давом эттирди — улар акулаларда допаминни чиқариш учун юқори концентрланган балиқ овқатидан кокаин тўпини ясади. Дастурда акулалар тўпни кўриб «ақлдан озган»инига гувоҳ бўлган.

 

Ўзларининг сўнгги тажрибасида улар самолётдан бир қоп кокаин туширгандек кўринишди ва препаратнинг акула экотизимига қандай кириб боришини аниқлашга ҳаракат қилишди. Олимлар акулаларнинг айрим турлари сохта дори-дармонларни «овлаётганини» пайқашди.

 

Хёрднинг таъкидлашича, тажрибалар Флорида қирғоқларида кокаинга қарам акулалар пайдо бўлганини ҳали исботлай олмайди. Унинг сўзларига кўра, кўпроқ тажриба ўтказиш керак. Акулаларни кокаинга шунчалик жалб қилишининг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин.

 

Мухтасархон Тошпўлатова

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Гиёҳванд йиртқичлар: Флорида штатидаги акулалар кокаинга қарам бўлган | Zamon.uz