Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2,2 фоизга ошди
Мамлакатда аҳоли сони 36 млн 373 мингга яқинлашди.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этади.
Бу қиймат 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.
Шундан:
- аёллар 18 066 минг киши;
- эркаклар 18 306,3 минг киши.
Шунингдек, бугунги кунда шаҳарларда 18 557,5 минг киши, қишлоқ жойларида 17 815,8 минг киши истиқомат қилади.







