Янги Тошкент шаҳри қурилади
Шаҳарни қуришга Тошкент вилоятидан қарийб 20 минг гектар ер ажратилади.

Маълум қилинишича, Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерларнинг тоифаси ўзгартирилиб, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилади. Бу ҳақда Президентнинг 20 июлида имзоланган қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, янги шаҳар учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан қарийб 19 730,9 гектар ер майдони танлаб олинган бўлиб, дастлабки босқичда 2 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Умуман олганда, 20 минг гектарлик ер майдонининг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади.







