Ўзбекистон

Олмалиқда ўқувчи қизнинг ўлимига сабабчи бўлган йигитга ҳукм ўқилди

Шу йилнинг май ойида Damas ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига тўхтамай, икки ўқувчи қизни уриб юборган, улардан бири 9 кун ўтиб шифохонада вафот этганди.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди мазкур ишни кўриб чиқиб, ҳайдовчисига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда "Алмалыкский рабочий" газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 15 май куни соат тахминан 07:50 ларда 19 ёшли С. Хидиров отасига тегишли Damas автомобилида Тинчлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. 21-мактаб ҳудудида светофорнинг тақиқловчи чироғига эътибор бермай, ҳаракатланишда давом этиб, пиёдалар ўтиш жойидан кўчани кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган икки нафар 7-синф ўқувчисини уриб юборган. Қизлар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Олмалиқ марказий шифохонасига етказилган.

Бош суяги очиқ жароҳати, бош суяги асоси синиши, мияга қон қуйилиши, қорин бўшлиғи шикастланиши, тос суяги ўнг томонининг синиши, мия шиши, кўплаб жароҳатлар ва бутун танасида гематомалар олган қизлардан бири тўққиз кундан кейин касалхонада вафот этади.

Судда судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд уни Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 6 йил муддатга манзил-колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.