«Вагнер»ни террор ташкилоти сифатида эълон қилиш таклиф этилди
Бу ҳақда Британия парламенти сайтида хабар эълон қилинди.

Британия парламенти Ташқи ишлар қўмитаси ҳукуматни “Вагнер” гуруҳини террор ташкилоти, деб эълон қилишга чақирди.
Февраль ойида “Telegraph” газетаси ушбу мамлакат Ички ишлар вазирлиги шу ҳақда расмий баёнот бериш режасини ишлаб чиқаётганини ёзганди.
“Ҳисоботда “Вагнер” тармоғини зудлик билан террор ташкилоти сифатида эълон қилишга чорлов бор”, — дейилади парламент сайтида.
Бундан ташқари, депутатлар ҳукуматни “Вагнер” билан алоқадор бўлган ташкилот ва жисмоний шахсларга нисбатан “тез ва кескин” санкция қўллашга чақирган.
Ҳужжатда айтилишича, қарийб 10 йиллар давомида ҳукумат мазкур гуруҳ фаолиятига етарли баҳо бермаган. Қўмита фикрича, қонун чиқарувчилар “хусусий ҳарбий ташкилот”нинг зарари хусусида етарли билимга эга эмас.







