Ўзбекистон

Экология вазирлиги Бухоро ва Сурхондарёда йўл қурилиши сабабли кўп сонли дарахтларнинг кесилишига муносабат билдирди

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳукумат ҳужжатларида дарахтларни кесиш режалаштирилмаган

Экология вазирлиги Бухоро ва Сурхондарёда йўл қурилиши сабабли кўп сонли дарахтларнинг кесилишига муносабат билдирди

 

Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабар беришича, 6 июль куни Бухоро вилояти ҳокимлиги А-380 автомобиль йўлининг 150-228 км узунликдаги «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш учун Экология вазирлигига юборган. Лойиҳада 31 371 та дарахт ва буталарни яқин атрофдаги бўш жойларга кўчириб ўтказиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, 7 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 4Р-100 «Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов» автомобиль йўлининг 128-174 км ва 4Р-105 «Дарбанд-Бойсун-Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км қисмларини реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан 21 803 дона дарахтни белгиланган тартибда кўчириб ўтказишда амалий ёрдам сўраб, вазирликка мурожаат қилинган.

 

«Маълумот учун: Бош вазир ўринбосари Ж. А. Ходжаев томонидан имзоланган Ҳукумат комиссиясининг 21 июлдаги 58-сон баённомасига мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир ҳафта муддатда дарахтларни атроф-муҳитга зарар етказмасдан кўчириш бўйича Ҳукумат комиссиясига хулоса бериш ва тегишли таклифлар киритиш топширилган», — дейилади вазирлик хабарида.

 

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжатда дарахтларни кесиш ҳақида бирорта ҳам сўз, шунингдек, бундай иссиқ мавсумда яшил майдонлар билан бирон бир чора кўриш бўйича кўрсатмалар йўқ.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"