Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ОИВни қасддан юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноят аниқланди

Ҳозирда аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида ОИВни қасддан юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноят аниқланди

 

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланиб, касаллик янада тарқалишининг олди олинди.

 

ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлгани ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдиргани аниқланган. Шахслар процессуал ушланган.

 

Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орқасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган ва тегишли тартибда ушланган.

 

Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.