Ўзбекистон

Бухорода ички ишлар органи ходимлари ниқоби остида товламачилик қилган жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳда 2007 йилда туғилган қиз бола ҳам бўлган. Гуруҳ аъзолари 31 ёшли эркакни вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилишини уюштириб, кейинчалик ундан 15 минг АҚШ доллар талаб қилишган.

Бухорода ички ишлар органи ходимлари ниқоби остида товламачилик қилган жиноий гуруҳ ушланди

 

Бухорода ички ишлар органлари ходимлари ниқоби остида товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Аниқланишича, Шофиркон тумани «Янгиқишлоқ» маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган Ҳ. З. исмли шахс қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзгалар мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Н.О, Шофиркон туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Г.О, Навоий вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Ф. ҳамда Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 2007 йилда туғилган вояга етмаган қиз У.С. лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ аъзоларига Шофиркон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган Ж.О. исмли фуқаронинг пули кўп эканлигини, вояга етмаган қиз топиб у билан жинсий алоқага кириштириб, уларни жинсий алоқа қилаётган вақтида ушлаб олиб, уни "жиноий жавобгарликка тортиш" билан қўрқитиш орқали пул талаб қилиб олишга қизиқтирган.

 

Қайд этилишича, режага кўра, 26 июль куни жиноий шериги вояга етмаган қизни жабрланувчи билан (жиноий шериги Ф. А. га тегишли бўлган) Навоий шаҳрида жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, улар жинсий алоқа қилаётган вақтида уйга тўсатдан кириб бориб, ўзларини гўёки ички ишлар органлари ходимлари сифатида таништириб, уларни жиноят устида ушланганлигини ва вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлиги учун қамоққа олинишини айтиб, йигитни қўрқитиб, танасининг турли жойларига уриб, қўл телефони ва автомашинасининг калитини олиб қўйган.

 

Шундан сўнг, жабрланувчига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида 1992 йилда туғилган йигитни Бухоро вилояти ИИБга олиб боришларини айтиб, 27 июлга ўтар кечаси соат 4:30 ларда Бухоро шаҳридаги «Арк» қўрғони олдига олиб келиб, жабрланувчидан гўёки ишни тинчитиш учун 15 минг АҚШ доллари талаб қилганлар.

 

ИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ масъул ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида 27 июль куни тонгда ўтказилган тадбир давомида товламачилар жабрланувчининг акасидан талаб қилинган пулларни олмоқчи бўлганларида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 4 нафар айбланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"