Ўзбекистон

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган андижонлик фуқаро 8 йилга қамалди

Айбланувчи Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олин келинганидан кейин ҳам террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлган.

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган андижонлик фуқаро 8 йилга қамалди

 

ДХХнинг хабар беришича, Андижон вилоятида яшовчи И. У. 2021-2022 йилларда Туркияда ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилади. Натижада шу мақсадда у бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, лекин туркиялик чегарачилар бунга имкон бермаган. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

 

Қайд этилишича, мазкур шахс Андижонга қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлган.

 

ДХХ томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида И. У. нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилиб, айбланувчи 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.