Тошкентда лифтда қамалиб қолиши оқибатида вафот этган аёл иши юзасидан маълумот берилди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида лифтнинг носозлиги оқибатида қамалиб қолиб, 3 кундан кейин жасади топилган 32 ёшли аёл ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура ахборот хизмати маълумотларига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг лифтида 32 ёшли аёл вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят қўзғатилган.
Таъкидланишича, тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.







