Ўзбекистонда 31 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарорат 42 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда 31 июль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.







