Ўзбекистон

Республиканинг қатор ҳудудларида «участковой», Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари пора билан ушланди

Хусусан, Навоий вилоятида «олтин изловчилар»га «ҳомийлик» қилмоқчи бўлган профилактика инспектори, Андижонда Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган тизим ходими ва бошқа бир қатор шахслар қўлга олинди.

Республиканинг қатор ҳудудларида «участковой», Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари пора билан ушланди

 

ДХХ республиканинг қатор ҳудудларида ўзгаларнинг пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатларига чек қўйди.

 

Жумладан, Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори давлат захирасига олинган ҳудудда таркибида олтин бўлган руда қазиб олиш учун шароит яратиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бўладиган рейд тадбирларидан огоҳлантириб туриш эвазига маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Шунингдек, Бухоро вилояти Когон тумани ички ишлар бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органларига келиб тушган аризани ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида МЧЖга 383 млн. сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисобланганлиги ва ушбу пул маблағи МЧЖ томонидан тўланиши кераклигини айтади.

 

Лекин, у солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Бундан ташқари, Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.