Бўстонлиқда Gentra ёниб кетди
Ҳолат бўйича вилояти ЙҲХБ маълумот берди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra русумли автомашина ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Бугун, 1 август куни соат 15:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган Бектемир-Чорбоғ автомобил йўлининг 49-километрида ҳайдовчи — 1971 йилда туғилган Қ.Б бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситасида электр жиҳозларида содир бўлган қисқа туташув натижасида автоуловда ёнғин чиққан ва автомобил тўлиқ ёниб кетган.
“Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларига зиён етмаган”, — дейилади хабарда.







