Маданият институти ходими пора билан ушланди
У пул эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи, 2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







