Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захирасини кўпайтириш бўйича тақдимот билан танишди

Президент мутасаддиларга бу йўналишларда натижадорликни янада ошириш вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захирасини кўпайтириш бўйича тақдимот билан танишди

 

Бугун, 1 август куни Президент Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.

 

Ўзбекистонда геология соҳасига катта эътибор қаратилиб, замонавий технологиялар жорий қилингани натижасида ерости бойликларини аниқлаш кўлами кенгайди. Уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий инвестициялар кириб келмоқда. 

 

Хусусан, сўнгги олти йилда каолинни қайта ишлаш бўйича 148 миллион долларлик 15 та янги лойиҳалар ишга тушган. Натижада тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробар кўпайиб, экспорт 65 миллион долларга етган. Шу даврда кўмир қазиб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 5,4 миллион тоннага етган.

 

Тақдимотда шу соҳадаги, жумладан, кўмир, каолин ва уран ҳажмини оширишга қаратилган режалар ҳақида ахборот берилди.

 

Қайд этилганидек, бу йил 6,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режа қилинган.

 

Каолин бўйича қиймати 620 миллион долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига жорий йилда экспортни 81 миллион долларга, 2030 йилга бориб 180 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

 

Шунингдек, уран захирасини ўстириш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорликда геология-қидирув ишлари давом эттирилади.

 

Давлат раҳбари мутасаддиларга бу йўналишларда натижадорликни янада ошириш имкониятларини кўрсатиб ўтди. Мавжуд хомашё базаси, ноёб технологиялар ва кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш вазифаси қўйилди.

 

Сурхондарёдаги тошкўмир бўйича 5 та истиқболли майдонни хусусий секторга бериб, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, Ангренда қазиб олинадиган кўмир сифатини яхшилаш ва саралаш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Янги каолин конларини топиш ва оқ каолин захирасини 200 миллион тоннага етказиш, уни қайта ишлаш лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Гидротермал ва қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга хорижий инвесторлар жалб қилиниши белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захирасини кўпайтириш бўйича тақдимот билан танишди | Zamon.uz