Президент 16 нафар “замҳоким”ни ишдан олди
Айрим жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар суст ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 нафар ҳоким ўринбосарини лавозимидан озод қилди.
Маълум қилиишича, тадбиркорлик соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида ишлар суст ташкил этилган.
Шу муносабат билан Бекобод, Бўка, Қўшкўпир, Шаҳрихон, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Мирзаобод, Боғот, Улуғнор, Хўжайли, Шуманай, Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.







