Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги машинасозлик кластерига борди

Президент у ерда маҳаллий маҳсулот - универсал трактор билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги машинасозлик кластерига борди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ қишлоқ машинасозлиги кластерига ташриф буюриб, у ерда ишлаб чиқарилган биринчи маҳаллий маҳсулот - универсал трактор билан танишди.

 

Бу кластер Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан ташкил қилинган эди. Машинасозликдаги 5 та корхона қувватлари мақбуллаштирилиб, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи негизида тўлиқ циклли кластер тизими йўлга қўйилди. Бунинг учун қарийб 38 минг квадрат метр янги иншоотлар қурилиб, 35 минг квадрат метрдан зиёд мавжуд бинолар таъмирланди.

 

Кластер йилига 15 минг дона трактор, тиркама ва бошқа техникалар ишлаб чиқариш қувватига эга. Мингта иш ўрни яратилган. Яна бир муҳим томони, тармоқ корхоналари орасида кооперация кенгайиши, харажатлар ва маҳсулот таннархи қисқаришига эришилган.

 

Яқинда кластерда биринчи маҳаллий маҳсулот - универсал трактор ишлаб чиқарилди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг илк намуналарини кўздан кечирди.

 

Шунингдек, комбайн ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу ишларни давом эттириб, импорт маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, бу жараёнга хусусий секторни жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

 

- Қишлоқ хўжалигимизда техникага талаб катта. Бизга арзон, муқобил, тежамкор техника керак. Бунинг учун маҳаллийлаштириш ва таннарх бўйича ишлаш зарур. Деҳқонларга арзон техника етказиб бермасак, манфаатдорлик бўлмайди, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Давлат раҳбари техникаларга хизмат кўрсатишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

 

- Бу кластер фақат сотувчи эмас, хизмат кўрсатувчи ҳам бўлиши керак, - дея таъкидланди.

 

Тошкент вилояти мисолида сервис масканлари ташкил этиш, ёшларни бепул ўқитиб, сифатли хизматларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

 

Кластерда илм-фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, шу мақсадда замонавий илм маркази ишга туширилди. Бу ерда Германия ва Швеция компанияларининг таълим марказлари билан ҳамкорликда узлуксиз дуал таълим шаклидаги ўқув жараёнлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, олий таълим муассасалари талабалари назарий билимларини кластерда амалиёт билан мустаҳкамлаб боради.

 

Президент маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди, мутахассислар билан суҳбатлашди.

 

- Ҳозир жойларда, кластерларда пахтани машинада териш 50 фоизга яқинлашмоқда. Бу йил 6 ойда мева-сабзавотнинг ўзидан 550 миллион доллардан кўп экспорт қилдик, яқин келажакда 2-3 миллиардга етказмоқчимиз. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида яна лойиҳалар кўп. Уларда маҳсулдорликни ошириш, одамлар меҳнатини енгиллаштириш учун сифатли, хамёнбоп техникалар зарур, - деди Президент. 

 

Кластер фаолиятида муқобил электр энергияси манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 20 минг квадрат метр майдонда қуёш батареяларини ўрнатилди. Бу кластернинг электр энергиясига талабининг 30 фоизигача таъминлаши мумкин.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги машинасозлик кластерига борди | Zamon.uz