Ўзбекистон

Вазирларга ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш топширилди

Ҳозиргача тадбиркорлар 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташаббус билдирган.

Вазирларга ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш топширилди

 

Вазирлар ва вилоят ҳокимларига 400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Бу ҳақда Президент бошчилигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

 

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида ҳозиргача 4,5 минг нафар тадбиркор 65 триллион сўмлик лойиҳани ишга тушириб, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташаббус билдирган.

 

Уларга яратилган янги шароитлар ҳисобига 1 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари бериш ҳисоб-китоб қилинган.

 

Бундан ташқари, дастурга кирмаган, лекин 40 тадан 50 тагача иш ўрни яратиш имкониятига эга яна 2 мингта тадбиркор бор. Шунингдек, 14 та тажриба туманида ушбу дастурда қатнашиб, 50 минг аҳолини иш билан таъминлаш ташаббусини билдирган қўшимча 725 нафар тадбиркор ҳам аниқланди.

 

Тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимларига ушбу лойиҳани юргизиб, 400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Йил якунига қадар дастур билан 10 минг нафар тадбиркорни қамраб олиш вазифаси қўйилди.

 

Шу билан бирга, тадбиркорни рўйхатга олиш, лойиҳасини шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш, молиявий ва ҳуқуқий маслаҳат бериш каби хизматлар бир жойда кўрсатилиши кераклиги қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Вазирларга ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш топширилди | Zamon.uz