Бир гуруҳ ўзбек санъаткорлари Озарбайжон давлат мукофотлари билан тақдирланишди
Айни кунларда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда.

Маданият вазирлигининг хабар беришича, бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотларига муносиб кўрилган.
Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева “Озарбайжон халқ артисти” унвони билан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Ўзбек давлат симфоник оркестри бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Айни кунларда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда.







