Москвада мигрантларни ноқонуний рўйхатга олиш бўйича жиноий иш очилди
Айбланувчилар 5 йил давомида хостеллар ишини ташкил қилган.

Москвада мигрантларни ноқонуний рўйхатга олиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ташкил этиш билан шуғулланган 14 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Аввалроқ пойтахтдаги жиноятчилар полиция ҳомийлигида 100 мингга яқин нолегал мигрантни ноқонуний рўйхатга олиб, камида 420 миллион рубль даромад олгани хабар қилинганди.
"Россия Давлат тергов қўмитасининг Москва шаҳрида ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича 14 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди", — дейилган хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар 2018 йилдан 2022 йилгача Москва ва Москва вилоятида хостеллар ишини ташкил қилишган. Улар ўзлари ва ишончли шахслар номига меҳмонхоналарни рўйхатдан ўтказишган. Ётоқхоналардаги ўринлардан ошириб, чет элликларни вақтинчалик рўйхатга олишган.







