Россия суди Apple'ни тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун жаримага тортди
Ушбу ҳолат илк марта кузатилмоқда.

Россия суди Apple'ни тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун биринчи марта жаримага тортди; иккита подкаст компанияга 400 000 рублга тушди.
Протокол “Россиядаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириш”га қаратилган подкастлар учун тузилган.Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Аниқланишича, йиғилиш 3 август кунига белгиланган.
Қайд этилишича, протокол биринчи марта Роскомнадзор томонидан Россия Федерасияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси 2-қисми бўйича ёлғон маълумот тарқатгани учун Америка компаниясига нисбатан тузилган.
Маълум қилинишича, худди шу куни яна бир шунга ўхшаш протокол Wикимедиа Фоундатион (Википедия интернет ресурси эгаси)га нисбатан ҳам кўриб чиқилади.







