Жаҳон

Россия мудофаа харажатларини икки баравар оширди

Мудофаа харажатлари 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида бюджетга сарфланган барча пулларнинг 37 фоизини ташкил қилган.

Россия мудофаа харажатларини икки баравар оширди

 

Россия ҳукумати 2023 йил учун тасдиқланган бутун ҳарбий бюджетни йил якунига етмасиданоқ сарфлади ва Украинани забт этиш учун ташланган армияга сарфлашни режалаштирган маблағни икки баравар оширишга мажбур. Бу ҳақда Reuters ҳукуматнинг ғазначилик харажатлари ижроси бўйича ёпиқ ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.

 

Агентликнинг таъкидлашича, дастлабки 6 ойда мудофаа харажатлари 5,59 триллион рублни ёки бюджетга сарфланган барча пулларнинг 37 фоизини ташкил қилган. Шу билан бирга, йил учун бюджет тўғрисидаги қонунга "миллий мудофаа" моддаси бўйича 4,91 триллион рубль киритилган — бу бир йил аввалгидан 1,5 баробар кўп.

 

Йиллик мудофаа харажатларининг янги режаси 9,7 триллион рубль ёки жорий курс бўйича 102 миллиард долларни ташкил этади, деб ёзади Reuters. Бу дастлаб режалаштирилганидан деярли икки баравар кўп ва барча бюджет харажатларининг учдан бир қисмини ташкил этади — 29,06 триллион рубль.

 

Умуман олганда, 2023 йилнинг биринчи ярмида бюджетдан 14,97 триллион рубль сарфланган — бир йил аввалгига нисбатан 2,44 триллион рубль кўп. Бундан ташқари, қўшимча харажатларнинг 97 фоизи қурол-яроғ, армия ва тегишли буюмлар ишлаб чиқаришга сарфланди.

 

Расмийлар январь-июнь ойларида фақат ҳарбийларнинг маошларига қарийб 1 триллион рубль сарфлаган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 543 миллиардга кўп. Натижада, ҳарбий харажатларнинг бюджетдаги улуши мавжуд статистик маълумотларнинг бутун даври учун максимал даражага етди.

 

Нашр маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2022 йилгача Россия мудофаага мамлакат бюджетининг 14 фоиздан 23 фоизгача маблағларини сарфлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.