Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ашхобод саммитида иштирок этди

Унда Президент минтақадаги янги хавф-хатарларга эътибор қаратиб, уларга муносиб ва чуқур ўйланган жавобларни биргаликда излаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод саммитида иштирок этди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида ўтган уч томонлама саммитда иштирок этди.

 

Учрашув кун тартибига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасини ривожлантириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Туркманистон Президентига саммитни ташкил этгани ва кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга тадбирни ўтказиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.

 

Минтақа мамлакатларининг муштарак очиқлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик сиёсати ўзининг амалий натижаларини бераётгани қайд этилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва логистика соҳаларида савдо амалиётлари ва кооперация келишувлари каррасига ошди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайди.

 

Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг самарали фаолияти қайд этилди. Якдиллик туфайли икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўзаро мақбул ечимлар қабул қилинаётгани таъкидланди.

 

Ўзбекистон Президенти янги хавф-хатарларга эътибор қаратиб, уларга муносиб ва чуқур ўйланган жавобларни биргаликда излаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

 

Бу минтақада сув танқислиги тобора ортиб, кейинги йилларда кескин тус олаётган шароитда айниқса муҳимдир.

 

Сув тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш ва ирригация тизимларини модернизация қилиш, сув ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, сел ва тошқин сувларини тўплаш ва сақлаш учун инфратузилмани биргаликда ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш таклиф қилинди.

 

- Бу масалаларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг бутун салоҳиятини ҳамда Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки каби шерик ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни ишга солиш лозим, – деди давлат раҳбари.

 

Сўнг Президент Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида энергетика соҳасида, шу жумладан энергия ресурсларини етказиб бериш ва уларнинг транзити борасида яқин, самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

 

Мамлакатларнинг “яшил” иқтисодиётга ўтишга интилиши муштарак эканини ҳисобга олиб, гидро ва иссиқлик энергетикасида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.

 

Ўзаро интеграциялашган транспорт инфратузилмасини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакат етакчиси “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” йўлагининг ривожлантирилиши, Транскаспий йўналиши салоҳиятининг ишга солиниши Марказий Осиёнинг “Шарқ – Ғарб” ва “Шимол – Жануб” халқаро йўлакларидаги транзит маркази сифатидаги жозибадорлигини оширишига ишонч билдирди.

 

Шу мақсадда халқаро юк ташувчилар учун қулай шароитлар яратиш, рақамлаштиришни жадаллаштириш ва назорат-ўтказиш масканларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш йўлида биргаликда ишлаш таклиф қилинди.

 

Дунёнинг бош майдони – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва минтақа мамлакатлари томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Давлат раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашга қаратилган ташаббусларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод саммитида иштирок этди | Zamon.uz