Тошкентда электробус юк машинаси билан тўқнашиб кетди
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 13.05 ларда Сергели тумани Янги Сергели кўчасида юз берган. Унда YUTONG русумли электробуси ҳамда ЗИЛ-130 русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга Зил-130 русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







