Зангиотада Labo ёниб кетди
Ҳодисага автомобилнинг Damas билан тўқнашиши сабаб бўлган.

Тошкент вилояти Зангиота туманида «Labo» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бугун, 4 август куни соат 18:32 да Зангиота тумани «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Labo» русумли автомобиль «Damas» русумли автомобилга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида «Лабо» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:39 да етиб бориб, ёнғин соат 18:41 да ўраб олинган ва соат 18:44 да ўчирилган. Ҳодиса тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







