Ўзбекистон

Республиканинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган ОТМ ходимлари ушланди

Хусусан, Андижон давлат университети ходими, Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи ва бошқа бир қатор шахслар қўлга олинди.

Республиканинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган ОТМ ходимлари ушланди

 

ДХХ республиканинг қатор ҳудудларида ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди.

 

Жумладан Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони мазкур олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

 

Шунингдек, Қарши шаҳрида яшовчи, 1992 ййилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

 

Бундан ташқари, Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи 2 нафар фуқаронинг Россия Федерацияси олий ўқув юртидаги ўқишини ўзи фаолият юритаётган университетга кўчириб бериш ва 2 нафар фуқарога инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификат олиб бериш эвазига 10 100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

 

Бошқа ҳолатда эса Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси фуқарони ушбу олий ўқув юртининг мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Яна бир ҳолатда Қибрай туманида яшовчи эр-хотин ўзларининг танишлари ёрдамида фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.