Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларига табрик йўллади

Президент табиригида келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилиши таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларига табрик йўллади

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қуйида табрик матнини тўлиқ ўқишингиз мумкин.

 

«Ҳурматли дўстлар!

Аввало, сизларни – заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандисларни, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин дилдан самимий табриклайман.

Янги Ўзбекистонни – жадал ривожланиб, дунёга юз тутаётган давлат ва жамиятни барпо этишда сиз, азизларнинг ўрнингиз ва ҳиссангиз беқиёс эканини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида нишонланаётган ушбу қутлуғ айёмда Ўзбекистон темир йўллари истиқлол даврида катта ривожланиш йўлини босиб ўтганини таъкидлашимиз табиийдир.

Бу даврда 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди, 3 минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди, 1 минг 100 километрдан ортиғи эса реабилитация қилинди.

Ҳеч шубҳасиз, темир йўл тармоқларининг кенгайиб бораётгани барча ҳудудларимизни ўзаро мутаносиб ривожлантириш, бой минерал хомашё ресурсларини комплекс ўзлаштиришда янги-янги имкониятлар очмоқда.

Буни ’Ўзбекистон темир йўллари‘ акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён юк ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробардан зиёд кўпайгани, 1,6 миллиард тонна юк ташилиб, 380 миллион нафар йўловчи манзилга етказилгани ҳам яққол тасдиқлайди.

Сизлар каби минглаб фидойи юртдошларимизнинг масъулиятли меҳнати туфайли мамлакатимизда замонавий инфратузилмага эга бўлган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминлай оладиган яхлит темир йўл тизими барпо этилиб, республикамизнинг барча ҳудуд ва минтақаларини ишончли ва самарали боғлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда юртимиз замонавий транспорт коммуникациялари ва юксак транзит салоҳиятига эга бўлган давлат сифатида Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни ўзаро боғлайдиган халқаро темир йўлларнинг муҳим ҳалқасига айлангани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга қатнаётган замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортимизнинг брендига айланди. Насиб этса, келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатновини йўлга қўямиз. Бу эса аҳолимиз учун ҳар томонлама қулайлик яратиш билан бирга, туризм соҳаси ривожини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Ўзбекистон темир йўлчилари аэропортлар, метро линиялари, кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш, конларни ўзлаштириш борасида ҳам муҳим стратегик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Мамлакатимиз Марказий Осиёда биринчи бўлиб темир йўл соҳасида ўзининг оғир машинасозлик ва қуюв-металлургия саноатига эга бўлди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган йирик саноат корхоналари барпо этилиб, вагон ишлаб чиқариш, локомотивлар, юк ва йўловчи вагонларини модернизация қилиш ва таъмирлаш йўлга қўйилди.

Энг муҳими, соҳада амалга оширилаётган мураккаб бошқарув ва технологик ишларнинг барчаси ўзимизнинг маҳаллий мутахассисларимиз, азму шижоатли ёшларимиз томонидан бажарилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу тизимда сидқидилдан меҳнат қилаётган барча юксак маҳоратли, жонкуяр инсонларга ўз номимдан, халқимиз номидан ташаккур билдираман.

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари!

 

Мамлакатимиз темир йўл тизимини модернизация қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда йирик ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, янгича фикрлайдиган, Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган замонавий кадрларни тайёрлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини албатта барчамиз яхши тушунамиз.

Ўтган даврда катта билим ва тажриба орттирган темир йўл соҳаси ходимлари ўзларининг мардона меҳнати, бунёдкорлик салоҳияти билан олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли адо этадилар, деб ишонаман. Бу мақсадларга эришиш учун давлатимиз томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидламоқчиман.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик, бахт ва қут-барака тилайман.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти», — дейилади табрикда.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"