Тошкентда тирбандликни олдини олиш мақсадида юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин
Тошкент шаҳар ИИББ бу бўйича маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ тиғиз вақтларда пойтахт кўчаларида юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш масаласи ўрганмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ўзининг Telegram-каналида пойтахт ҳудудида тирбандликни камайтириш ва олдини олиш мақсадида, юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда, яъни эрталаб соат 07:00 дан 10:00 га қадар ҳамда кечки пайт соат 17:00 дан 20:00 га қадар чеклаш бўйича сўровнома ўтказмоқда.
Ҳозиргача сўровномада 4,5 мингдан ортиқ киши қатнашган, уларнинг 89 фоизи тақиққа розилигини маълум қилган.







