Ўзбекистон

Хоразмда Тез ёрдам машиналари бир неча ойдан бери таъмирталаб ҳолатда ётгани айтилди

Ҳолатга ССБ расмий изоҳ берди.

Хоразмда Тез ёрдам машиналари бир неча ойдан бери таъмирталаб ҳолатда ётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида “Тез ёрдам” машиналари бир неча ойдан бери носоз ҳолда ётгани, бунга эса эҳтиёт қисмлари йўқлиги сабаб экани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  томонидан тегишли тартибда ўрганилган. Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиалидаги махсус ва тез тиббий ёрдам автомашиналарини таъмирлаш аутсорсинг хизматига ўтказилган бўлиб, “Давлатли-Сардор сервис” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилади.

 

Хусусан, РТТЁМ Хоразм филиали томонидан 2023 йил 17 майда 259270 ЛОТ рақами орқали аукцион савдоларига қўйилган ва 2023 йил 22 майдаги баённома орқали “Давлатли-Сардор сервис” оилавий корхонаси билан 2023 йил 29 майда 2023 йилнинг май-декабрь ойларида автомашиналарни таъмирлаш бўйича 384  миллион сўмга 21-сонли шартнома тузилган. 

 

Аутсорсинг хизмати кўрсатувчи корхона томонидан автошина етказишда муаммолар юзага келганлиги учун филиалнинг ривожлантириш жамғармасидан тез тиббий ёрдам автомашиналарига автошиналар етказиб бериш бўйича биржа савдолари орқали 2023 йил 26 июлда МЧЖ билан шартнома имзоланган бўлиб, шартномага кўра, автошиналар ўн кун ичида етказиб берилиши белгиланган.

 

Ҳозирги кунда филиалдаги носоз автомашиналар ўрнига вақтинча захира автомашиналаридан фойдаланилмоқда.

 

“Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аралашуви билан  бугуннинг ўзида 3 та тез тиббий ёрдам автомашинаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Барча носоз автотранспортлар энг қисқа фурсатларда таъмирланиб, ишга туширилиши қатъий назоратга олинди. Носоз автотранспортларни таъмирлаш жараёнини назорат қилмаганлиги ва  муддатида фойдаланишга топширилишини таъминламагани учун Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиали масъулларига  интизомий чоралар кўрилди”, — дейилади хабарда.

 

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"