Андижонда Cobalt ЙТҲга учраб, пастликка тушиб кетди
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Андижон вилоятида 6 август куни Cobalt автомашинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, пастликка тушиб кетди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 02:30 ларда Андижон тумани “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида юз берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи И.А. ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасида белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмаганлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг Боғи Бобур кўчасидаги гулзорга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.







