Ўзбекистон

Ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, кеча, 6 августдан Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келишни бошлаган. Натижада ҳаво ҳарорати республиканинг катта қисмида 30-35 даражагача пасайди.

 

Таъкидланишича, бугун ва эртага республика бўйича ҳарорат асосан 30-35 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача бўлган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, бугун, 7 август куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-39 даражагача бўлади.

 

Ҳафта охирига келиб, ҳарорат фони 2-3 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

custom img

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

custom img

Тошкентда болаларга зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин

Боғчада болаларнинг оғзига мато тиқилгани ва қўли эшик билан қисилгани акс этган видеолар ортидан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"