Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин юз берди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Бугун, 7-август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:59 да Яшнобод тумани “Ибрат” МФЙ Чирчиқ кўчасида жойлашган 2-қаватли уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:49 да ўраб олинган ва соат 16:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг тахминан 90 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







