“Uzbekistan airports” раҳбари ўзгарди
Компанияга Умарходжаев Жавлонбек раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

“Узбекистан Аирпортс” АЖ га янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилинди.
Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра “Узбекистан аирпортс” АЖ бошқарув раиси Рано Джураева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Икки ярим йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Рано Джураева компанияда катта ўзгаришларни амалга оширишга эришди.
Хусусан, аеропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, компания бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда молиявий–иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини берди.
Умарходжаев Жавлонбек Ойбекович “Узбекистан Аирпортс” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.







