Ўзбекистон

Президент “Cengiz Holding” раиси билан учрашди

Мулоқотда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент “Cengiz Holding” раиси билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркиянинг “Cengiz Holding” компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан мамлакат иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Таъкидланишича, Туркиянинг етакчи кўп тармоқли холдинги иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли якунланди – Тошкент ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 460 мегаваттли замонавий электр станциялар ишга туширилди.

 

Учрашув чоғида давлат раҳбарига ушбу энергетика объектларининг кўрсаткичлари тўғрисида батафсил ахборот берилди. 

 

Бундан ташқари, Президент Жиззах вилоятида қуввати 500 мегаваттдан зиёд бўлган яна бир электр станция қурилишига старт берди.

 

“Cengiz Holding” компанияси томонидан умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш режалари тақдимот қилинди.

 

Автомобиль йўллари ва туннелларни модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ишларини бажариш ва истиқболли фойдали қазилма конларини ўзлаштириш, энергетика инфратузилмасини давлат-хусусий шериклик шартларида бошқариш шундай лойиҳалар жумласидан.

 

Ўзбекистон етакчиси туркиялик инвестор иштирокидаги истиқболли лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва тўлиқ амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент “Cengiz Holding” раиси билан учрашди | Zamon.uz