Ўзбекистон

Президентга спорт соҳасидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

Тақдимотда оммавий спорт, этноспорт ва гимнастикани ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Президентга спорт соҳасидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

 

Президентга спорт соҳасидаги йирик тадбирлар ва режалар ҳақида ахборот берилди.

 

Ўзбекистонда спорт анча ривожланиб бормоқда. Футбол, волейбол, бокс, кураш, шахмат, теннис, оғир ва енгил атлетикаларнинг кўплаб турлари оммалашган. Давлат раҳбари ғояси билан ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ёш авлод орасида жисмоний маданиятни янада кенг ёйишга хизмат қилмоқда. 

 

Тақдимотда оммавий спорт, этноспорт ва гимнастикани ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

 

Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси”даги спорт турлари сонини 9 тадан 12 тагача кўпайтириш ҳамда илк бор ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ҳам 5 та йўналишда ўтказиш таклиф қилинмоқда. Ҳар йили Наврўз байрами арафасида Сурхондарёда ўтказиб келинаётган халқаро чавандозлар мусобақасини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил қилиш мўлжалланмоқда. Яккакурашлар бўйича салоҳиятни тўғри йўналтириш мақсадида барча спорт мактабларида қўл жанги тўгаракларини очиш белгиланмоқда.

 

Маълумки, 2022 йил 25 майда Президентнинг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда, жумладан, Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро этноспорт фестивали ўтказилиши белгиланган.

 

Илк фестивални жорий йил 7-10 сентябрь кунлари Ичан қалъада ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг доирасида халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари, ҳунармандчилик кўргазмалари, қовун сайли, ош пишириш чемпионати, саҳналаштирилган дастурлар бўлиб ўтади.

 

Давлат раҳбари фестивалга юқори даражада тайёргарлик кўриш, иштирокчилар ва туристларга барча қулайликларни яратиш, Хива шаҳрида “Халқаро этнофестиваль боғи”ни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги қарорига мувофиқ, гимнастика спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Хусусан, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилмоқда. Улар ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, битирувчиларга мураббий ва селекционер мутахассислиги бўйича диплом берилади. Ҳозирда марказлар учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар ишланмоқда. Мазкур спорт муассасалари 2024/25 ўқув йилидан фаолият бошлайди.

 

Давлат раҳбари бу марказларда спортчиларни тайёрлаш бўйича энг илғор услубларни жорий этиш, диетологияни ривожлантириш, ўқувчиларнинг қатновига қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади. 

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Президентга спорт соҳасидаги вазифалар бўйича ахборот берилди | Zamon.uz