Ўзбекистон

Бошқа ҳайдовчининг жаримаси хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевга ёзилгани аниқланди

Вилоят ЙҲХБ ҳолат бўйича тушунтириш берди.

Бошқа ҳайдовчининг жаримаси хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевга ёзилгани аниқланди

 

Наманган шаҳрида бошқа бир ҳайдовчининг жаримаси хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевга ёзилгани аниқланди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат бўйича тушунтириш берди. 

 

Унга кўра, давлат рақам белгиси 50 М 434 КА бўлган Lacetti 4 август куни соат 14:09 да Наманган шаҳар 4Р-117 автомобиль йўлининг 15–34-километрлари, ҳаракат тезлиги 60 км/с чегараланган жойда 72 км/с тезлик билан ҳаракатланиб келган ва бу билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128,3-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган.

 

Ҳолат юзасидан электрон тизим тақдим этган маълумот асосида фуқаро Аҳмадалиев Жалолиддин Комилжон ўғлига тегишли бўлган 40 Т 025 FB давлат рақам белгили Toyota’га нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор шакллантирилган.

 

Юзага келган техник хатолик сабабли шакллантирилган қарор ишни кўриб чиққан ходим томонидан жойида бартараф этилиб, қарор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилинган. Бироқ шаклланган қарор Ўзбекистон почтаси АЖ томонидан ушбу фуқаронинг яшаш манзилига юборилган.

 

Ҳозирда юзага келган ҳолат бартараф этилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган 50 М 434 КА давлат рақам белгили Lacetti’нинг мулкдорига нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор шакллантирилиб, тегишли таъсир чораси қўлланган.

 

Маълум қилинишича, Жалолиддин Аҳмадалиев Комилжон ўғлига тегишли бўлган 40 Т 025 FB давлат рақам белгили Toyota’нинг жами 9 та ҳолатда 8 миллион 250 минг сўм миқдордаги қарздорлиги мавжуд.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.