Жаҳон

Нигер пойтахти аҳолиси шаҳарни шошилинч тарк этмоқда

Тез орада ECOVAS мамлакатлари қўшинлари Нигерга киради.

Нигер пойтахти аҳолиси шаҳарни шошилинч тарк этмоқда

 

Нигер Республикасига ECOVAS мамлакатлари томонидан аралашув кутилмоқда. Уларнинг қўшинлари мамлакатга бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Нигер пойтахти Ниамей аҳолиси шошилинч равишда уйларини тарк этиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчиб ўта бошлади. Улар мумкин бўлган аралашувни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келишган.

 

Бу ҳафта ECOVAS жуда яқин келажакда ҳарбий операция бошланишини эълон қилди. Бу қарорни президент Алассан Уаттар билдирди. Франция ва АҚШ эса қўллаб-қувватламоқда.

 

“Биз бу ерга мамлакатимизни озод қила олганимизни кўрсатиш учун келдик. Биз ҳокимиятни қўлга олганимиз йўқ, мамлакатимиз озод ва мустақил, биз уларнинг ҳудудимизни тарк этишларини истаймиз. Биз Нигердаги барча хорижий кучларни ҳудудимизни тарк этишларини сўраймиз”, деб тушунтирди намойишчи Абду Йде.

 

Икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳарбий қарама-қаршилик ёқасида яшамоқда. Қўшни Нигерия электр энергиясини қаттиқ чекловлар билан етказиб беради, пойтахтда эса сув йўқ. Одамлар озиқ-овқат ва сув заҳирасини олишга ҳаракат қилмоқда.

 

“Биз француз аскарларининг мамлакатимизни тарк этиб, ўз юртига кетишларини истаймиз. Бу Франция эмас, Нигер”, - дейди Ниамейлик Сулаймон Жибо.

 

Давлат тўнтариши натижасида президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг, мамлакатда тартибни президент гвардияси бошлиғи Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги исёнкор ҳарбийлар ўрнатмоқда. ECOVAS мамлакатлари ҳарбий раҳбарларининг Нигерга қарши қўшма ҳарбий операция бўйича учрашуви шанба куни Ганада бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, у кейинги ҳафтага кўчирилди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"