Ўзбекистон

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ушбу ҳафта давомида ҳарорат фони меъёрдан паст бўлади. Натижада ҳафта охирига келиб, ҳарорат кечалари 17-20 даража атрофида бўлади.

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича салқин об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 27-32 даража, жанубда эса 35 даражагача бўлади. Қайд этилишича, бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2-4 даражага пастдир.

 

Бироқ ҳафта ўртасига бориб салқин ҳаво массаси республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди ҳамда ҳарорат кўтарилади. Натижада ҳафта охирига келиб, кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 34-37 даража атрофида бўлади.

 

«Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, 14-15 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"