Лас-Вегасдаги ҳашаматли меҳмонхоналар ҳашаротларга тўлди
Бир кеча учун 40 минг доллар тўлаган мижозлар бундан шикоят қилмоқда.

Лас-Вегасдаги ҳашаматли меҳмонхонанинг нархи бир кеча-кундуз учун 40 минг доллар. Аммо меҳмонлар хона ҳашаротларга тўлганидан шикоят қилишмоқда.
Еттита энг машҳур меҳмонхона мижозлари қизарган оёқ ва қўл суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, меҳмонхона эгаларидан товон пули талаб қилмоқдалар. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, чойшабларда катталиги йирик олма уруғигдек ҳашаротлар юради.
Айни пайтда меҳмонхоналар сайёҳларнинг ўзлари ҳашаротлар олиб келишларини даъво қилиб, меҳмонларига етказилган зарарни қоплашга шошилмаяпти.
“Вегасга ҳар куни минглаб одамлар келади, шунинг учун уларнинг кийимларида ётоқ ҳашаротлари бўлиши мумкин. Улар меҳмонхоналарга шундай келиб қолишади”, - дейди менежер Бобби Жеймс.
Менежернинг қўшимча қилишича, маҳаллий соғлиқни сақлаш расмийлари нима бўлаётганидан аллақачон хабардор қилинган.







