Ўзбекистон

Президент транспорт, энергетика ва саноат лойиҳалари билан танишди

Тақдимотда Тошкентдаги янги аэропорт қандай бўлиши айтилди.

Президент транспорт, энергетика ва саноат лойиҳалари билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

 

Транспорт инфратузилмаси кенглиги ва қулайлиги мамлакат ривожини кўрсатувчи, унга қўшимча импульс берувчи муҳим омил. Ўзбекистонда бу соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб, автомобиль, авиация, темир йўл, метрополитен каби барча тармоқларда янги объектлар ишга туширилди.

 

Шундай лойиҳалардан яна бири – «Тошкент-Шарқий» аэропортининг янгиланиши. Давлат раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди. Унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилди. Хусусан, аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.

 

Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.

 

Тошкент шаҳри ривожлангани сари аҳоли сони ҳам, уларнинг фаоллиги ҳам ошиб бормоқда. Буни шахсий автомобиллар кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Лекин, шу билан бирга, шаҳар кўчаларида тирбандлик ҳам ортмоқда.

 

Маълумки, бу муаммони ҳал этишнинг йўли – жамоат транспортини ривожлантириш, унда юришни автомобиль ҳайдашдан кўра қулай қилиш. Шу мақсадда, Президент кўрсатмасига мувофиқ, Тошкент шаҳрига янги автобус ва электробуслар олиб келинди. Йўловчи ташиш қуввати ошиб, жамоат транспортининг оралиқ вақти қисқарди. 

 

Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.

 

Шунингдек, тақдимот давомида мамлакатда энергетика қувватларини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахтда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда. 

 

Қайта тикланувчи энергия тармоғида жами қуввати 13 минг 777 мегаваттлик 33 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, электр энергияси инфратузилмасини такомиллаштириш ва об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш, захира қувватлар ҳосил қилиш, истеъмолни ақлли бошқариш бўйича иш олиб борилмоқда. 

 

Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди. 

 

Бугунги кунда пойтахт иқтисодиётининг 34 фоиздан зиёди саноат ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили 110 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айниқса, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик тармоқларида ўсиш юқори бўлган.

 

Бу соҳадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини кластер тизимига ўтказиш таклифи билдирилди. Унинг майдони 500 гектар бўлиши, 810 та корхона жойлаштирилиши ва 100 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Кластер тизими йўлга қўйилиши натижасида ишлаб чиқариш сифати ошиб, транспорт харажатлари ва таннархни камайтиришга эришилади.

 

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"