Жаҳон

Россия ОАВлари Украина махсус хизматлари Африка давлатлари раҳбарларини ўлдиришга тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқатди

Россиядаги давлатга қарашли учта энг йирик ОАВ бир вақтнинг ўзида Украина ва Буюк Британия «Россия билан ўзаро муносабатларга эътибор қаратган» Африка давлатлари раҳбарларини ўлдириш учун гуруҳ тайёрлагани ҳақида хабар берди.

Россия ОАВлари Украина махсус хизматлари Африка давлатлари раҳбарларини ўлдиришга тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқатди

 

«ТАСС», «РИА Новости» ва «Интерфакс» бир вақтнинг ўзида Украина ва Буюк Британия «Россия билан ўзаро муносабатларга эътибор қаратган» Африка раҳбарларини ўлдириш учун отряд тайёрлагани ҳақида хабар беришди.

 

Россиянинг «ТАСС», «РИА Новости» ва «Интерфакс» ахборот аганетликлари 16 августга ўтар кечаси бир вақтнинг ўзида Британия махсус хизматлари томонидан ўқитилган 100 нафар украиналик диверсантлар гуруҳи Африкага кўчирилиши режалаштирилгани ҳақида хабар тарқатди.

 

Ҳар учала хабар ҳам «ҳарбий-дипломатик манба»га таянган ҳолда ёзилган, бироқ аниқ манба келтирилмаган.

 

«Британия разведка хизматлари томонидан тайёрланган Украина бўлинмасининг вазифаси Африка мамлакатларидаги инфратузилма объектларида қўпорувчилик қилиш, шунингдек, Россия билан ўзаро муносабатларга эътибор қаратган Африка раҳбарларини йўқ қилиш бўлади», — дея ҳар уч агентлик манбадан иқтибос келтирган.

 

ББС рус хизматининг таъкидлашича, худди шу аноним манбага таянган ҳолда бир хил маълумотларнинг синхрон тарзда эълон қилиниши, ушбу хабарни иложи борича кенгроқ тарқатиш учун олдиндан режалаштирилганини англаш қийин эмаслигини кўрсатади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россиялик тарғиботчилар Украинага ёрдам сифатида немис оиласининг мулки тортиб олингани ҳақидаги видеони тарқатишгани ҳақида хабар берилганди. Россия пропагандаси тарқатган «ижтимоий реклама»да немис оиласининг уйида «Heil Zelenskiy» деб ёзилган портрет осилган. Аслида эса Германияда бўлган воқеа деб айтилаётган видео Россияда суратга олинган, ролларни эса россиялик актёрлар ижро этган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"