Ўзбекистон

Тошкентда хориждан келтирилган синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ томонидан хориждан келтирилган қарийб 6 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди.

Тошкентда хориждан келтирилган синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Жумладан, пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи, шахс муқаддам наркокурерлар томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хуфиёна жойга қолдириб кетилган 3 кг 906 гр «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ушланган.

 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу моддани Олмазор туманида истиқомат қилувчи аёлнинг кўрсатмасига асосан олганлигини маълум қилди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур аёл томонидан ижарага олинган хонадон кўздан кечирилди. Натижада ушбу манзилда наркотик моддаларни кичик бўлакларга бўлиб, интернет орқали сотувга чиқариш учун шароит яратилганлиги аниқланди.

 

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга – аёлнинг опаси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

 

Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқаро муқаддам наркокурерлар томонидан Тошкент тумани ҳудудидаги хуфиёна жойга яшириб кетилган 927 гр «Метамфетамин» синтетик гиёҳвандлик воситасини олган вақтларида ушланди.

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1999 ва 2002 йилларда Қарши шаҳрида туғилган, Олмазор туманида ижарада яшовчи икки нафар фуқаро учинчи шахслар томонидан яшириб кетилган 857 гр «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситасини олган вақтларида ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.