БМТ: Гаити бандитлар қўлида
Ташкилот халқаро ҳамжамиятни Гаитига ҳарбий кучлар юборишга чақирди.

2023 йил бошидан буён Гаитида ҳокимиятни эгаллаб олган бандитлар қўлидан камида 2439 нафар киши ҳалок бўлди, яна 902 киши яраланди.
350 дан ортиғи маҳаллий аҳоли турли гуруҳлар томонидан ўлдирилган. 200 мингга яқин гаитиликлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Минглаб уйлар ёқиб юборилган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятни тўдаларга қарши курашиш ва мамлакатда тинчликни тиклаш учун Гаитига махсус кучлар ва ҳарбий ёрдам бўлинмаларини юборишга чақирди.
Бундан ташқари, Гутерриш ўз баёнотида Гаитидаги мавжуд вазият БМТни мамлакатда тинчликпарварлик фаолиятини олиб боришга ундамаётганини таъкидлади.







