Жаҳон

Истанбулда тоза сув захираси тугаяпти

Фуқаролардан имкон қадар сувни тежаш сўралмоқда.

Истанбулда тоза сув захираси тугаяпти

 

Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири Истанбул аҳолиси тоза сувсиз қолиши мумкин. Мамлакатда иссиқлик туфайли сув ҳавзалари саёз бўлиб қолди. Фуқаролардан имкон қадар сувни тежаш сўралади.

 

Яқинда янги ҳарорат рекорди қайд этилди. Термометрлар 49,5 даражани кўрсатган. 

 

Истанбулни таъминлайдиган ўнта сув омборининг барчаси деярли саёз. Ўтган йилнинг август ойида улар 62 фоизга тўлдирилган бўлса, ҳозир улар учдан бирига ҳам етмаган.

 

“Агар бу узоқ давом этса, Истанбул жиддий муаммоларга дуч келади. Расмийлар нимадир қилишлари керак. Қурғоқчилик аллақачон эшик қоқмоқда. Шаҳар кунига ўртача 3,5 миллион куб метр сув истеъмол қилади. Ва омборлардаги сув 300 миллиондан кам қолди, яъни тахминан 90 кунга етади. Аммо бундай иссиқда сув тез буғланишини ҳисобга олсак, бундан ҳам камроқ вақт бор", - дейди эколог Мерик Албай.

 

Расмийлар аҳолидан уни тежашни талаб қилмоқда, бу - фалокатдан қочиш ва қандайдир тарзда ёмғирли мавсумга етиб боришнинг ягона йўли.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Истанбулда тоза сув захираси тугаяпти | Zamon.uz