Жаҳон

Трампнинг ҳимоячилари унинг суд жараёнини 2026 йилга қолдиришни сўрамоқда

Суд унинг 2024 йилги президентлик сайлов кампаниясига таъсир қилади.

Трампнинг ҳимоячилари унинг суд жараёнини 2026 йилга қолдиришни сўрамоқда

 

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳимоячиси суддан Капитолийга бостириб кириш бўйича суд жараёнини 2026 йилда бошлашни сўрамоқда.

 

Аввалроқ Трамп 2024-йилги сайлов кампанияси тугагунига қадар суд қилинмаслиги кераклигини айтганди. Капитолийга бостириб кириш ишида прокурор суддан жараённинг тезлаштирилган тартибини сўрашини айтди.

 

Бу ҳолатда Трампга “АҚШни алдаш мақсадида фитна уюштириш”, “расмий тартиб-қоидаларга аралашиш мақсадида фитна уюштириш” айбловлари қўйилган.

 

Айтилишича, Трамп ўзининг номлари ошкор қилинмаган олти нафар шериги ёрдамида ушбу ҳаракатларни содир этган.

 

2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари Конгрессни бир неча соат давомида тўсиб қўйиб, Капитолийга ҳужум қилишди. Намойишчилар бинодан чиқариб юборилгач, конгрессменлар президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғалабасини маъқулладилар. Кейинчалик Қўшма Штатларда юзлаб одамлар ҳужумда иштирок этганликда айбланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинди.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"