Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди
Ташриф дастурига кўра, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига борди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.







