Uzbekistan Airways’да янги тайинловлар амалга оширилди
Унга кўра, компания раисига ўринбосарлар тайинланган.

“Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти бошқарувида тайинловлар амплга оширилди.
Унга кўра, Саттаров Алишер Абдувохобович уч йил муддатга “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
Икрамов Шахзод Илясович уч йил муддатга “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари;
Ядгаров Шухратилло Шавкатович уч йил муддатга акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг “Uzbekistan Airways“ тижорат ва туризм бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тайинловлар “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилган.







