Покистонда теракт содир этилди
Унда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Покистонда юз берган теракт оқибатида 10 дан ортиқ одамлар қурбон бўлди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакилларидир.
Ҳужум Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хайбар-Пахтунхва вилоятида амалга оширилган.
Ҳужум тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ. Покистон ҳукумати раҳбарининг айтишича, расмийлар бу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради.







